АсосийJamiyat

Эртага "Save Aral" марафонининг финал босқичи ўтказилади

'Эртага "Save Aral" марафонининг финал босқичи ўтказилади'ning rasmi

Эртага, 20 ноябрь куни Тошкентнинг "Пахтакор" стадионида "Янги нафас" спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида  "Save Aral"  хайрия акциясининг финал босқичи ўтказилади.

 Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишча, акция доирасида корхона ва ташкилотлар жамоалари экиден — спорт эстафетаси йўналишида ўзаро куч синашса, якка тартибдаги иштирокчилар оммавий хайрия марафонида иштирок этишади.

"Қўшимча маълумотларни www.uzathletics.uz сайти ёки (97) 720-13-99 рақами орқали олишингиз мумкин. Югуринг, соғлом бўласиз",-дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар