Мосвакада ўзбекистон тиш шифокори пичоқланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда KP хабар берди.
Маълум бўлишича, 13 декабрь куни Москва вилоятининг Жанубий Медведково туманидаги хусусий шифохонада ишлаб келаётган ўзбекистонлик стоматолог Жамол Одилов мижози томонидан пичоқланган.
Шу куни Москва шаҳрида қўлга олинган 59 ёшли гумонланувчи Мурод Оганесянга Жамол Одиловнинг ишлаш услуби ёқмаган. Натижада, ўзи билан олиб юрган пичоқни шифокорнинг ошқозонига санчиб олган.
Жиддий жароҳат билан шифохонага ётқизилган Жамол Одилов 17-декабрь, жума куни вафот этди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан “Қотилликка уриниш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, Оганесян терговга қадар ҳибсга олинган.