Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус "омикрон" билан кимлар тез касалланаётгани борасида маълумот берди.
Гебрейесус сўзларига кўра, коронавируснинг янги штамми бошқа вариантларга қараганда теўроқ тарқалмоқда.
"Ҳозирда "омикрон" штамми" коронавируснинг "дельта"гат турига қараганда тезроқ тарқалаётганини ишонч билан айта оламан. Уни эмланган ва касални бошдан ўтказган инсонларда кўпроқ кузатилмоқда", — дейди ЖССТ раҳбари.
Шунингдек, Тедрос маълумотларига кўра, 2021 йилда дунёда коронавирусдан 3,3 миллион киши вафот этган. Бу кўрсаткич эса 2020 йилги ОИВ, безгак ва силдан вафот этганларнинг умумий сонидан ҳам кўпдир.