1

Uzbekistan Airways Намангандан Россиянинг 8та шаҳрига мунтазам парвозларни амалга оширади

ЖАМИЯТ 30.12.2021, 00:28
Теглар: Uzbekistan Airways
Uzbekistan Airways Намангандан Россиянинг 8та шаҳрига мунтазам парвозларни амалга оширади

2022-йилнинг 31-январидан бошлаб авиакомпания Uzbekistan Airways Express ҳаво кемаларида Full Economy (тўлиқ иқтисодий синф) тамойили асосида Намангандан Москва, Перм, Самара, Омск, Оренбург, Иркутск, Краснодар ва Екатеринбургга тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлайди. Талаб ошгани сайин, Намангандан йўналиш тармоғини кенгайтириш ҳам кўриб чиқилади.

Ҳозирги вақтда Фарғона шаҳар халқаро аеропортидан Москва, Қозон ва Истанбулга авиақатновлар амалга оширилмоқда, ва бу “Шарқий” хаб ташкил этилишининг биринчи босқичи бўлиб хизмат қилди. “Шарқий” хабни ривожлантиришнинг иккинчи босқичи якунлангач – Намангандан парвозларни амалга ошириш бошлангандан сўнг, Uzbekistan Airways учинчи босқичга – Фарғона шаҳридан парвозлар сонини кўпайтириш, шунингдек Фарғона халқаро аеропортидан йўналиш тармоғини кенгайтиришга ўтади. Шу билан бирга, Фарғонадан павозлар фақат классик (бизнес ва иқтисодий синфлар) авиақатновлар асосида ташкил этилади.

Бугунги кундаги Наманган шаҳридан Россия Федерацияси шаҳарларига йўналишлар бўйича парвозлар учун авиачипталар нархи ва авиақатнов кунлари қуйидагича:

Наманган – Москва – Наманган парвозлари ҳафтасига беш марта – душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади:

Наманган – Москва, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 582 000 сўмдан.

Наманган – Москва, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 1 717 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Наманган – Перм – Наманган, парвозлар шанба кунлари амалга оширилади:

Наманган – Перм, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 816 000 сўмдан.

Наманган – Перм, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 023 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Наманган – Самара – Наманган, парвозлар шанба ҳафтасига икки марта – якшанба, душанба, чоршанба, пайшанба (кейинги кунга ўтадиган тунги парвозлар) кунлари амалга оширилади:

Наманган – Самара, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 728 000 сўмдан.

Наманган – Самара, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 1 899 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Наманган – Омск – Наманган, парвозлар жума кунлари амалга оширилади:

Наманган – Омск, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 829 000 сўмдан.

Наманган – Омск, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 036 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Наманган – Оренбург – Наманган, парвозлар душанба кунлари амалга оширилади:

Наманган – Оренбург, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 838 000 сўмдан.

Наманган – Оренбург, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 046 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Наманган – Иркутск – Наманган, парвозлар чоршанба кунлари амалга оширилади:

Наманган – Иркутск, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 2 053 000 сўмдан.

Наманган – Иркутск, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 297 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Наманган – Краснодар – Наманган, парвозлар пайшанба кунлари амалга оширилади:

Наманган – Краснодар, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 813 000 сўмдан.

Наманган – Краснодар, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 008 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Наманган – Екатеринбург – Наманган, парвозлар пайшанба/жума (кейинги кунга ўтадиган тунги парвоз) кунлари амалга оширилади:

Наманган – Екатеринбург, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 869 000 сўмдан.

Наманган – Екатеринбург, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 052 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Шарҳлар

“Uzbekistan Airways” барча авиақатновларга чегирма эълон қилди

25.11.2022, 08:41

“Uzbekistan Airways” АЖ барча авиақатновларга чегирма тақдим этмоқда, дея хабар қилди миллий авиакомпания матбуот хизмати.     Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини нишонлаш муносабати билан...
Тошкентдан Урганчга амалга ошириладиган рейс вақти ўзгарди

12.10.2022, 11:26

“Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати 2022 йил 12 октябрь куни режалаштирилган HY-057/058 Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишидаги қатнови вақтида ўзгариш бўлгани ҳақида хабар қилди.Унга...
Ўзбекистонда авиачипталарни сотиб олиш янада осонлашди

19.07.2022, 13:18

Ўзбекистонда авиачипталарни сотиб олиш янада осонлашди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Uzbekistan Airways авиакомпанияси авиачипталарни қулай харид қилиш учун мобил иловани...
Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

13.07.2022, 19:50

2022 йил 4 августдан Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, рамзи Сакура...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1