Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб, миллий давлатчилигимизни тиклаш, давлат тузилмаларини ташкил этиш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга киришилган.
Бунда асосий эътибор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жумладан, прокуратура органларини собиқ Иттифоқ бўйсунувидан чиқариб, мустақил Ўзбекистоннинг миллий давлат органлари сифатида қайта ташкил этишга қаратилган.
Бу саъй-ҳаракатлар натижасида 1992 йил 8 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди ҳамда собиқ Иттифоқ қарамоғидаги Ўзбекистон ССР прокуратураси мустақил Ўзбекистон прокуратурасига айлантирилди.
Ўтган даврда прокуратура органларининг фаолияти ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда такомиллаштириб борилди.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Давлатимиз раҳбари муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев асос солган тараққиётимизнинг янги босқичида жамиятда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли ва мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан табриклаб, ҳар бир ходими муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, олийжаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида мувофаққиятлар тилаб қоламиз.