Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 6 январь куни мамлакатнинг иккита шаҳарларида коронавируснинг янги "омикрон" штамми билан боғлиқ илк ҳолатлар аниқланган.
Маълум қилинишича, касалликнинг илк ҳолатлари Олмаота ва Нур-Султон шаҳарларида аниқланган. Жумладан, Олмаотада 7 кишида, Нур-Султонда эса бир кишида қайд этилгани айтилмоқда.
"Генотиплаш натижаларига кўра, 8та намунада "омикрон" ҳолатлари аниқланди", - дея хабар берган мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. .