2022 йил 8 январь куни Наманган вилоятида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Маълум бўлишича, ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми, 228-моддаси 2,3-қисмларида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, қидирувда бўлган, Норин туманида яшаган, 1991 йилда туғилган фуқарони Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан Наманган шаҳар ҳудудидан ушланган.