1

Тошкентда ЙПХ ходимига пора беришга уринган ҳайдовчи фош этилди

ЖАМИЯТ 12.01.2022, 22:03
Теглар: ИИБ
Тошкентда ЙПХ ходимига пора беришга уринган ҳайдовчи фош этилди

2022 йил 8 январь куни Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Чимкент кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ф.Узақов томонидан "Damas" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган

Текширув давомида транспорт воситасининг ойналари руҳсатномасиз қорайтирилганлиги (тонировка қилинганлиги) аниқланган ва ҳайдовчи А.А.га белгиланган тартибда баённома тузилиб, автомобиль вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Шундан сўнг ҳайдовчи чора кўрилмаслиги эвазига ЙПХ ходимига 300 (уч юз) АҚШ доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Ходим ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ШХББ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимларига хабар бериб, пора таклиф этаётган ҳайдовчига қонуний чора кўрилишини сўраган.

Ҳолат юзасидан 11 январь куни соат 17:30 ларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир давомида, фуқаро А.А. ЙПХ ходимига 3.000.000 (уч миллион) сўм миқдоридаги пулларни чора кўрилмаслиги эвазига пора тариқасида бераётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси тартибида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

"Ҳаддингни билиб юр, билмасанг, билдириб қўяман". Яккабоғ тумани ИИБ мулозимининг ходимга қилган дўқ-пўписаси бўйича текширув бошланди (видео)

07.12.2022, 11:47

Яккабоғ туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари қўл остидаги ходимга қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалмоқда.Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди. Маълум...
Тошкентда ИИБ ходимининг ўлдирилиши аёл киши билан боғлиқмиди? Шов-шувларга ойдинлик киритилди

03.12.2022, 11:21

Сал аввал Тошкентда чақирув бўйича воқеа жойига етиб борган ИИБ ходими ўлдирилгани хабар қилинган эди. Айрим ОАВларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида вафот этган профилактика инспектори...
Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлди. У назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган (видео)

12.10.2022, 12:03

Жиззахда назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган ИИБ ходими автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Учтепа"...
Андижонда зўравонлар йигитни ечинтириб видеога олишди

31.08.2022, 18:40

Жорий йилнинг 17 август куни «Телеграмм» ижтимоий тармоғи орқали фуқарога уятсиз мазмунидаги хабарларни ёзиб, уни алдов йўли билан Шаҳрихон тумани ҳудудига тунги вақтда чақириб, ушбу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1