АсосийJamiyat

Эндиликда пиёда юриб ҳам 100 миллион сўмни қўлга киритиш мумкин

'Эндиликда пиёда юриб ҳам 100 миллион сўмни қўлга киритиш мумкин'ning rasmi

2022 йил 16 январдан бошлаб кунига 1hls.uz платформасида 10 минг ёки ундан кўп юрганлар учун бериб бориладиган 3 минг сўм бериш тўхтатилади. 

Туризм ва спорт вазирлиги хабари беришича,  1hls.uz платформасида кунига 10 минг қадам юрган фуқароларни рағбатлантиришнинг янги тизимини йўлга қўйилади. 

Энди суткасига 10 минг қадам юрганларни янада кўпроқ рағбатлантиш мақсадида ҲАР ҲАФТА қуйидагича совринлар ўйналаркан:

-  Бир кишига 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти;

- 1000 кишига велосипед.

Ҳар ҳафта ғолиблар “Спорт” телеканалида жонли эфирда тасодифий танлаб олиш механизми орқали аниқланади;

Ғолибларни аниқлаш шаффоф ва холис бўлиши учун Жамоатчилик назорати кенгаши тузилди. Кенгашга депутат Расул Кушербаев раислик қилади, ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев ва блогер Никита Макаренко унга ўринбосар бўлади;

 - янги рағбатлантириш тизими ишга тушгани муносабати билан 2022 йил 16 январдан бошлаб кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг сўм бериш тўхтатилади;

-  Лекин 15 январгача 1hls.uz платформасида 10 минг қадам юрган БАРЧА фуқароларга пуллар тўлиқ тўлаб берилади

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар