Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган газ тўлдириш шахобчасида ёнғин бўлаётганлиги изоҳи келтирилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИБ маълумот берди.
"Айни вақтларда ёнғин бўлаётганлиги изоҳи ёлғон бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ушбу видеода акс этган ёнғин 2021 йилнинг 9 июль куни соат 22:00 ларда, Бўстонлиқ тумани, Азадбаш МФЙ ҳудудида жойлашган газ тўлдириш шахобчасида содир бўлган.
"Ваз-2107" русумли автомобилда келиб чиққан ёнғин шахобчанинг том қисмига ўтиб кетган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган ва ҳодиса натижасидан ҳеч ким тан жароҳати олмаган", - дейилади хабарда.