1

“Термиз – Мозори Шариф – Кобул - Пешовар” темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича келишувга эришилди

ЖАМИЯТ 05.02.2022, 20:40
Теглар: Шавкат Мирзиёев
“Термиз – Мозори Шариф – Кобул - Пешовар” темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича келишувга эришилди

5 февраль куни, Пекин шаҳрига ташрифнинг иккинчи кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан учрашди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди

Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Покистон Бош вазири ўтган йил июль ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифда эришилган келишувларни амалга оширишнинг илк натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Жумладан, ўтган йил якунида икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 1,5 баробар ортди, бир йилда 40 дан ортиқ қўшма корхона ташкил этилди.

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида фармацевтика препаратлари, кимёвий товарлар ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Саноат, таълим ва кино соҳаларида қатор муҳим лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Ҳудудлараро алоқалар ҳам кенгаймоқда – шу кунларда Панжоб вилояти губернатори Сарвар Чоудри бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.

Учрашувда ишбилармонларнинг қўшма ташаббуслари ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, банк-молия соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

“Термиз – Мозори Шариф – Кобул - Пешовар” темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш борасидаги амалий ишларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

Олий ва юқори даражалардаги бўлажак мулоқотлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазирининг учрашуви ҳар доимгидек очиқ, ишчан ва дўстона руҳда ўтди.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1