1

Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклигини чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди (фото)

СИЁСАТ 21.06.2022, 20:43
Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклигини чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди (фото)

Бир муддат аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев дастлаб тор доирада, кейинроқ икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокара ўтказганди.

Таъкидланишича, кўксаройда ўтган музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Қайд этилишича, шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 18 та ҳужжат ҳам имзоланди. Ҳудудлараро ҳамкорлик, саноат, халқаро автомобиль қатнови, ноқонуний миграцияга қарши курашиш, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳаларидаги ҳамкорлик, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ҳамда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури шулар жумласиданлиги айтилади.

"Ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорликнинг қатор истиқболли йўналишларида амалий шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1