Ереван полиция биносига бир гуруҳ қуролланган шахслар ҳужум қилишди

ДУНЁ 18.07.2016, 10:30
Теглар: Теракт
Ереван полиция биносига бир гуруҳ қуролланган шахслар ҳужум қилишди

17 июль куни Арманистоннинг Ереван шаҳрида бир гуруҳ қуролланган одамлар полиция биносига ҳужум қилиб, бинони қўлга олди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.  

Ҳужум пайтида олти нафар полиция ходими гаровга олинган. Патруль-пост хизмати полки бошлиғи муовини Артур Ваноян ўлдирилган. Бир неча ходим яраланган. Гаровга олинганлардан бир киши озод этилган. Шунга қарамай, бино ичида ҳали беш нафар гаровга олинган полиция ходими ушлаб турилибди. Уларнинг орасида Арманистон полицияси бошлиғи ўринбосари Вардан Егиазарян ва пойтахт полицияси бошлиғи Валерий Осипянлар ҳам бор. 

Ҳозирда ҳужумда гумон қилинган 200 нафар одам қўлга олинган.

Шарҳлар

Истанбул марказидаги терактни содир этган шахс ҳибсга олинди, у аёл киши (видео)

14.11.2022, 09:28

Туркиянинг Истанбул шаҳри марказидаги Истиқлол кўчасида уюштирилган ҳужумда гумонланувчини қўлга олинди, дея хабар бермоқда “Анадолу”га таяниб "interfax".Маълум қилинишича, ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу якшанба куни...
«Менга умр берган Оллоҳнинг кўрсатмаларига амал қиламан»: икки йил олдин Нью-Йоркда теракт содир этган Сайфулла Соипов суд олдида жавоб берди

19.11.2019, 15:28

2017 йилнинг 31 октябрь куни Нью-Йоркда юк машинаси Манхеттен ҳудудининг жануби-ғарбий қисмидаги велосипед йўлига чиқиб, 8 кишининг умрига зомин бўлган, яна 12 киши жароҳат олган.18...
ЛОНДОН МЕТРОСИДА ТЕРАКТ СОДИР БЎЛДИ

15.09.2017, 14:45

Лондон метросининг Парсонс-грин бекатида портлаш юз берди, жабрланганлар бор, дея хабар беради The Sun нашри.Бир неча киши куйиш жароҳатини олди. Полиция ҳодисани теракт деб баҳолади.Хабарларга...
​Лас-Вегасдаги поликлиникалардан бирида отишма бўлди

30.06.2017, 14:03

Лас-Вегасдаги поликлиникалардан бирида бемор эркак ўқ узиб, икки кишини яралади ва ўзини отиб ўлдирди, деб хабар берди Ria.ru нашри. Полиция ходимининг маълум қилишича, поликлиникага келган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1