АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

'Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

2022 йил 4 августдан Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, рамзи Сакура ҳисобланган мамлакатга ҳафтада бир марта – пайшанба кунлари саёҳат қилиш мумкин бўлади.

Тошкентдан жўнаш: 22:05 (Тошкент вақти билан);

Токиога етиб бориш: маҳаллий вақт билан жума 09:40;

Токиодан жўнаш: 11:00 (маҳаллий вақт);

Тошкентга етиб келиш: 16:10 (Тошкент вақти билан).

Маълумот учун: Uzbekistan Airways 2020 йил 1 мартдан бошлаб дунёда коронавирус тарқалиши сабабли Токиога мунтазам қатновларни тўхтатган эди.

Бошқа янгиликлар