COVID-19 пандемияси бошланганидан буён сайёрадаги цивилизациядан узоқда бўлган, энг олис аҳоли пунктларидан бири - Питкэрн оролида коронавирус қайд этилди.
Маълум қилинишича, Питкэрн ороли Тинч океанидаги ягона Британиянинг хориждаги ҳудудидир. У энг яқин қитъадан 5 минг км узоқликда жойлашган. Аҳолиси тахминан 40 киши. Коронавирус эпидемияси бошланганидан кейин орол изоляция қилинган ва унга кириш ёпилган. Кириш чекловлари фақат жорий йилнинг апрель ойида олиб ташланиши бошланди, чунки орол иқтисодиёти кўп жиҳатдан туристлар оқимига боғлиқ эди. Таъкидланишича, биринчи круиз кемаси Питкэрнга август ойида етиб келади.
Маълумотларга кўра, биринчи инфекция ҳолати яқинда Янги Зеландияга даволаниш учун борган оролда яшовчи фуқарода қайд этилган. Питкэрн оролини денгизчилар мустамлака қилган. 1789 йилда улар кема бортида қўзғолон кўтариб, ёлғиз оролга қўнишди ва кейин кемани чўктиришди. Оролнинг ҳозирги аҳолисининг аксарияти ўша бригада экипажининг авлодларидир.