Жорий йилнинг 17 август куни «Телеграмм» ижтимоий тармоғи орқали фуқарога уятсиз мазмунидаги хабарларни ёзиб, уни алдов йўли билан Шаҳрихон тумани ҳудудига тунги вақтда чақириб, ушбу шахсни кийимсиз ҳолатда видеотасвирга олиб, товламачилик содир этган гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ хабар берди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.