АсосийSiyosat

Ўзбекистон ТИВ Озарбайжон — Арманистон чегарасидаги вазиятга муносабат билдирди

'Ўзбекистон ТИВ Озарбайжон — Арманистон чегарасидаги вазиятга муносабат билдирди'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон — Арманистон чегарасидаги вазият бўйича баёнот берди. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилувчи мамлакат сифатида Озарбайжон-Арманистон чегарасида тинчликка эришилгани ва кескинлик бартараф этилганини олқишлайди.  

"Ўзбекистоннинг ишончи комилки, барча масалалар ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг ягона тўғри йўли бу халқаро ҳуқуқ асосида ва илгари эришилган келишувлар доирасида тинчлик музокаралари ва маслаҳатлашувлар йўлидир.

Биз тинчлик шартларига қатъий риоя қилиниши, ҳар қандай шароитда ҳам вазминликнинг намоён бўлишига умид қиламиз ҳамда томонларни мавжуд аҳволни барқарорлаштириш, вазиятдан чиқиш учун сиёсий ва дипломатик музокаралар олиб боришга даъват этамиз", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча 13 сентябрь куни Озарбайжон — Арманистон чегарасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Озарбайжон томон мазкур тўқнашув бўйича Арманистон берган маълумотларни ҳаққаоний эмас дея баҳолади

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар