Қирғизистон президенти Садир Жапаров бугун жонли эфирда мамлакат аҳолисига мурожаат қилади. Бу ҳақда "Спутник Қирғизистон" хабар берди.
Маълум қилинишича, жонли эфир МТРК, республика ва вилоят телеканаллари эфирида, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида намойиш этилади.
Мурожаат 12:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда қирғиз-тожик чегарсида вазият таранг бўлиб турибди. Сўнгги маълумотларга кўра, қуролли тўқнашувларда Қирғизситондан 59 киши, Тожикистондан эса 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Қирғизистонда бугун, 19 сентябрь — миллий мотам куни деб эълон қилинган. Тожикистонда эса эртага, 20 сентябрь кунини мотам куни деб эълон қилиниши кутилмоқда.