1

Қурувчи, ўқитувчи, табиркор, журналист, ҳоким... Ўзбекистон туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшган фидойилар тақдирланди (фото)

ЖАМИЯТ 28.09.2022, 19:40
Теглар: ​Самарқанд, Туризм
Қурувчи, ўқитувчи, табиркор, журналист, ҳоким... Ўзбекистон туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшган фидойилар тақдирланди (фото)

Самарқанд шаҳрида “Silk Road” Туризм марказидаги Kongress-xollда 27 сентябрь — Бутунжаҳон туризм кунига бағишланган Конгресс бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ташкилотлари, дипломатик корпус, сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, санъат намояндалари, “Ипак йўли” Халқаро туризм ва маданий мерос университети талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири, “Ипак йўли” Халқаро туризм ва маданий мерос университети ректори Азиз Абдуҳакимов кириш сўзи билан очди.

Бош вазир ўринбосари Президент раҳнамолигида Ўзбекистон Ҳукумати томонидан туризм соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини ҳамда Бутунжаҳон туризм куни мамлакатимиз учун аҳамиятли эканини таъкидлаб ўтди. 

Шунингдек, Абдуҳакимов ушбу санани айнан Самарқанд шаҳрида ўтказилаётганининг сабаби, Самарқанд халқаро аэропортида жорий этилган янги режимнинг ўзига хослиги борасида изоҳ берди.

"Яқинда ШҲТ саммити ҳам айнан Самарқандда бўлиб ўтди, эндиликда Самарқанд халқаро аэропорти ҳам "очиқ осмон" режимида ишлайди. Яъни халқаро рейслар ва йўналишлар учун ҳеч қандай чекловлар бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, Самарқанд Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси бўлади", - деди вазир. 

Маълумки, туризм соҳасидаги ютуқларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан туризм соҳаси вакилларини “Туризм фидойиси” мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди. Шундан буён мазкур сана муносабати билан бир гуруҳ туризм соҳаси фидойиларини тантанали тақдирлаш анъанага айланган. 

Жорий йилда фахрий кўкрак нишони билан вилоят ҳокимликлари ва туризмни ривожлантириш бошқармалари, вазирлик ва уюшмалар, музейлар, таълим муассасалари, сайёҳлик марказлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда рестораторлар, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат 47 нафар лауреат тақдирланди. Қайд этиш керак, тақдирланганларнинг номлари эълон қилинар экан, йиғилганлар томонидан ҳар бир номзод ушбу эътирофга ҳақли эканликлари таъкидлаб турилди. Жумладан, тақдирланганлар орасида, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, журналист Амирхон Умаров, ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев ва айниқса сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда  "каскадёр келинчак" образи билан Ўзбекистон туризмини кенг тарғиб қилаётган блогер Асал Сапарбаева ва бошқа кўплаб соҳа вакилларини кўриш мумкин. 

Шунингдек, Бутунжаҳон туризм кунида ШҲТга аъзо мамлакатлардан келган “Ипак йўли” Халқаро туризм ва маданий мерос университети талабалари ва магистрантларининг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот учун:

Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили чет эллик талабаларга “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг магистратура босқичида ўқиш имконияти учун 85 та квота ажратади.

Ушбу грант доирасида хорижлик талабаларга Самарқандга авиачипта нархи (бир марта) қопланади. Стипендия тўланади, квартирани ижарага олиш учун маблағ ажратилади (шу жумладан, Самарқанд шаҳридан бир хонали барча шарт-шароитга эга квартира ижараси), шунингдек, юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш учун йилига икки марта 100 АҚШ доллари ажратилади.

 

Шарҳлар

Самарқандда 31 ёшли аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган эркакни видеоларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15 минг АҚШ доллари талаб қилди (видео)

17.04.2023, 13:04

Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...
"Ресторан ишчиларидан тортиб ИИБ капитанигача..." Самарқандда блогер ичиб олиб "томоша" кўрсатди

14.02.2023, 13:35

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди....
Самарқандда бир оиланинг 5 аъзоси заҳарланиб, икки нафари вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди

01.02.2023, 10:49

Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд вилояти Қўшработ туман "Зармитан" МФЙда яшовчи фуқаро С.Н. хонадонида уйда, қўлбола усулда тайёрланган бодринг консервасини истеъмол қилиш натижасида 5 кишида овқатдан...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1