1

Тошкентда Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунлари муҳокамасига бағишланган Халқаро конференция бошланди

СИЁСАТ 29.09.2022, 11:51
Теглар: ​Самарқанд, ШҲТ
Тошкентда Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунлари муҳокамасига бағишланган Халқаро конференция бошланди

Тошкент шаҳрида гибрид форматда «ШҲТ Самарқанд саммити: Минтақавий ва халқаро хавфсизлик, барқарор ривожланишга қўшилган ҳисса» мавзусига бағишланган халқаро конференция иш бошлади.

Тадбир Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) билан ўзаро ҳамкорликда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси кўмагида ташкил этилмоқда. Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар, шунингдек, узоқ хориждаги қатор давлатлар, жумладан, АҚШ, Белгия, Буюк Британия, Германия, Франция, Венгрия ва бошқа мамлакатларнинг эксперт ва таҳлилий доираларидан 30 дан ортиқ таниқли вакиллар иштирок этмоқда. 

 Анжуман иштирокчиларини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов, СМТИ директори Элдор Орипов, МОХИ раҳбари Анвар Носиров, ШҲТ Бош котининг ўринбосари Григорий Логвинов,  ШҲТ МАТТ директори Руслан Мирзаев қутлади.

Учрашувда конференция иштирокчилари Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити якуни, ташкилот доирасида хавфсизликни таъминлаш, савдо-иқтисодий алоқани фаоллаштириш, транспорт-логистика тизимида ўзаро боғлиқликни кучайтириш, маданий-гуманитар муносабатни мустаҳкамлаш каби масалалар муҳокама қиладилар.

Ўзбекистон Президенти саммит доирасидаги нутқида билдирган умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлик ташаббусига алоҳида эътибор қаратилади.

Экспертлар мазкур ташаббуснинг моҳияти, аҳамияти юзасидан атрофлича фикр алмашади, ғоянинг амалий мазмунини бойитиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан имзоланган концептуал ҳужжатлар батафсил кўриб чиқилади. 

Шарҳлар

Самарқандда 31 ёшли аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган эркакни видеоларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15 минг АҚШ доллари талаб қилди (видео)

17.04.2023, 13:04

Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...
"Ресторан ишчиларидан тортиб ИИБ капитанигача..." Самарқандда блогер ичиб олиб "томоша" кўрсатди

14.02.2023, 13:35

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди....
Самарқандда бир оиланинг 5 аъзоси заҳарланиб, икки нафари вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди

01.02.2023, 10:49

Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд вилояти Қўшработ туман "Зармитан" МФЙда яшовчи фуқаро С.Н. хонадонида уйда, қўлбола усулда тайёрланган бодринг консервасини истеъмол қилиш натижасида 5 кишида овқатдан...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1