Жиззах вилояти Зарбдор туманида 63 ёшли аёл ва унинг икки невараси ис газидан захарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати "darakchi.uz"га ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
Таъкидланишича, 2022 йил 15 ноябрь куни соат 08:30 ларда Жиззах вилояти Зарбдор тумани, «Янгикент» маҳалласида яшовчи 1959 йилда туғилган А.А., вояга етмаган набиралари — 2008 йилда туғилган О.А. ва 2010 йилда туғилган Ч.Т. яшаш хонадонида қўл бола усулда таёрланган иситиш мосламадан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этгани аниқлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.