1

Қашқадарёда 17 ёшли қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди

ЖАМИЯТ 22.11.2022, 15:33
Қашқадарёда 17 ёшли қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни эрталаб соат 08.30ларда Қарши шаҳар, "Маҳаллот" маҳалласи Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган уйда ижарада яшаб келаётган қиз Г.Т ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати  "Darakchi.uz"га хабар берди. 

Маълум қилинишича, 2005 йилда туғилган қизнинг жасади ҳаммомдан топилган. У ҳаммомга ўрнатилган газ печидан сизиб чиққан ис газининг кўпайиб кетиши оқибатида заҳарланган.

Асли Косон туманидан бўлган қиз, Қарши шаҳридаги ўқув марказида таҳсил олаётган бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1