1

Фарғонада 3 кунлик келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

ЖАМИЯТ 25.11.2022, 10:16
Фарғонада 3 кунлик келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Фарғонанинг Бувайда туманида 3 кунлик келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, куёв 1999 йилда, келин эса 2005 йилда туғилган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, фуқаролар А.Абдусаматов ва У.Носироваларнинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш оқибатида юзага келганлиги аниқланган.

Шунингдек, мутахассис томонидан хонадонда мавжуд бўлган иситиш мосламаси ностандарт ҳолатда ўрнатилганлиги ҳақида хулоса берилган.

"Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз", - дейилади хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1