Ўзгани қўрқитиш орқали пул талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд туманида яшовчи 1997 йилда туғилган А.Д, ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида номаълум шахс фейк хабар орқали унинг телеграм аккаунтига келган кодни билиб, бошқарувини қўлга киритганлиги ва бошқалар кўриши мумкин бўлмаган фотосуратларини танишларига юборганлиги, шундан сўнг ушбу фотосуратларни тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб ундан 200 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Киберхавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, товламачилик йўли билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи 2000 йилда туғилган Э.А. эканлиги аниқланган.
Ҳозирда Э.A.гa нисбатан ЖКнинг 165-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
06.02.2023, 13:36
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...06.02.2023, 09:34
Туркия жанубида 1 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Газиантеп шаҳри яқинида 7,4 магнитудали зилзила юз берди. Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри аҳоли...04.02.2023, 10:59
ДХХ томонидан Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятларида наркотик моддалар мусодара қилинди, дея хабар берди "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати. Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 1993 й.т. фуқаро...04.02.2023, 10:15
Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақида видео хабарлар тарқалмоқда.Мазкур видео тарқалидан сўнг, болаларнинг яқинлари деб айтилган аудио ҳам тарқалди.Ҳолат бўйича ИИВ ўрганиш натижаларини...