АсосийJamiyat

Тошкентда чақирувга борган ички ишлар ходими ўлдирилди

'Тошкентда чақирувга борган ички ишлар ходими ўлдирилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида чақирув бўйича манзилга борган профилактика инспектори ўлдирилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 30 ноябрь куни соат 00:50 ларда Олмазор тумани ИИО Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуротов туманнинг «Ғалаба» маҳалласига тезкор чақирув бўйича етиб борган. У хизмат вазифасини бажараётган вақтида, муқаддам судланган 30 ёшли Б.З. ходимнинг ҳаётига тажовуз қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Н.Бобомуротов воқеа жойида ҳалок бўлган. Ходимнинг ҳаётига тажовуз қилишда гумонланаётган шахсни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар