АсосийDunyo

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2010 йилги Ўш воқеалари бўйича судга чақирилди

'Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2010 йилги Ўш воқеалари бўйича судга чақирилди'ning rasmi

Бишкекнинг Первомайский туман суди 2010 йил июнь воқеалари бўйича жиноят ишини кўришда давом этмоқда. Бу ҳақда "24.kg" хабар қилди. 

Дастлаб судга собиқ президент Алмазбек Атамбаев келтирилди. 

Судга Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Кенешбек Дуйшебаев ва Жалолобод вилоятининг собиқ ҳокими Бектур Асанов ҳам келтирилган.

Собиқ давлат раҳбари тартибни бузгани учун суд залидан олиб чиқилди.

Йиғилишда айбланувчи Кенешбек Дуйшебаев президент Садир Жапаров, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ва парламентнинг собиқ спикери Талант Мамитовни гувоҳ сифатида судга чақириш бўйича илтимоснома киритди.

Бундан ташқари, Кенешбек Дуйшебаевга кўра, суд собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбоевсиз ўтиши мумкин эмас. Унга кўра, агар собиқ президент кўрсатма бермаса, у ҳам бу ҳуқуқидан воз кечади.

Судья Чингизбек Бердимуратов айбланувчининг илтимосномасини қисман қаноатлантирди. Унга кўра, судга Садир Жапаров, Қамчибек Ташиев ва Талант Мамитов чақирилди. Улар гувоҳ сифатида сўроқ қилинади.

Чингизбек Бердимуратовнинг эслашича, тергов жараёнида учаласи ҳам сўроқ қилинган. Бундан ташқари, собиқ депутат Ахматбек Келдибеков судга чақирилади.

Маълумот учун: 2010 йил июнь воқеалари бўйича жиноий иш бўйича тергов 2021 йил апрель ойида қайта бошланган. Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг “Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш” моддаси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Муваққат ҳукумат мансабдор шахсларига нисбатан 2010 йилнинг май-июнь ойларида республика жанубида фожиали оқибатларга олиб келган сабаблардан бири бўлган таниқли Қодиржон Ботировнинг мамлакатдан тўсиқларсиз ноқонуний чиқиб кетишига кўмаклашганлик факти бўйича иш қўзғатилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар