1

Чинозда эр-хотин 3 ойлик чақалоғи билан ис газидан заҳарланиб вафот этди

ЖАМИЯТ 05.12.2022, 15:44
Чинозда эр-хотин 3 ойлик чақалоғи билан ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати 
"Darakchi.uz"га хабар берди.

Маълум қилинишича, 4 декабрь куни соат 7:00 ларда Чиноз тумани, "Хўжа" маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган Ё.Б., 2002 йилда туғилган У.С. ва 2022 йилда туғилган Я.С. яшаш хонадонининг ётоқ хонасида ухлаётган вақтида ис газдан заҳарланиб вафот этган.

Олиб борилган терговга қадар текширувларда3 декабрь куни мазкур хонадон фойдаланилган табиий газдан 7 миллион 500 минг сўм қарздорлиги сабабли газ  "Чинозтумангаз" газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан газ тармоғидан узилган. Хонадон эгаси қарздорлиги бўлишига қарамасдан ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, табиий газдан фойдаланиб келганлиги маълум бўлган.

Суд-тиббёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳумлар Б.Ё., С.У. ва вояга етмаган С.Я.да ташқи кўрик вақтида тан-жароҳатлари аниқланмаган, унинг ўлимига ёниб улгурмаган ис газдан заҳарланиш оқибатида ўткир юрак-қон томир ва ўпка-нафас етишмовчилиги натижасида содир бўлиши мумкинлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1