Жорий йилнинг 05 декабрь куни соат 15:25ларда Жондор туманидаги “Охших” маҳалла фуқаролар йиғини, "Охших" қишлоғида яшовчи 1986 йилда туғилган Н.У.нинг хонадонида кучли ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Бухоро вилоят прокуратураси хабар берди.
Хабарда айтилишича, ёнғин натижасида келиб чиққан ис газидан ўткир заҳарланган хонадон соҳиби Н.У. ва унинг турмуш ўртоғи 1988 й.т. Н.Т. ҳамда фарзандлари 2011 й.т. Н.О., 2015 й.т. М.О. ва 2020 й.т. С.О.лар вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.