1

"Ҳаддингни билиб юр, билмасанг, билдириб қўяман". Яккабоғ тумани ИИБ мулозимининг ходимга қилган дўқ-пўписаси бўйича текширув бошланди (видео)

ЖАМИЯТ 07.12.2022, 11:47
Теглар: Видео, Яккабоғ, ИИБ
"Ҳаддингни билиб юр, билмасанг, билдириб қўяман". Яккабоғ тумани ИИБ мулозимининг ходимга қилган дўқ-пўписаси бўйича текширув бошланди (видео)

Яккабоғ туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари қўл остидаги ходимга қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалмоқда.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди. Маълум қилинишича, видеотасвирдаги ҳолатда жорий йилнинг 17 ноябрь куни Яккабоғ туманида содир бўлган ЙТҲни суриштирув ишлари жараёнида содир бўлган.  

1987 йилда туғилган фуқаро Ш.М. бошқарувидаги “Lacetti” русумли 70U102UA  бўлган транспорт воситаси билан 1975 йилда туғилган фуқаро О.Л.ни уриб юбориб ЙТҲ содир этган. Унда жабрланувчини туман тиббиёт бирлашмасига олиб келингандан сўнг шу ерда автомашинани кўздан кечириш учун мутахассислар жалб қилингунга қадар қўриқловга олиш учун туман ИИБ бошлиғи 1-ўринбосари подполковник А.Янгиев туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори капитан Н.Самандаровга топшириқ бераётганида профилактика инспектори раҳбари билан гап тортишган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1