Ижтимоий тармоқларда тарқалган Хоразм вилоятининг Янгибозот туманида 2 нафар инсон ис газидан заҳарланиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бугун, 8 декабрь куни соат 08:51 ларда Янгибозор тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими диспетчеридан туман ФВБга хабар келиб тушган. Шифокорлар Янгибозор тумани Боғолон қишлоғида яшаган 1958-йилда туғилган Ж.Р ҳамда невараси — 2009 йилда туғилган Р.Б. нинг уйида вафот этганлигини билдиришган.
Дастлабки суриштирувлар натижасига кўра, воқеа содир бўлган хонаданда 9 нафар фуқаро бўлганлиги, шулардан 2 нафари вафот этганлиги ва қолган 7 нафари туман шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилганлиги ва уларнинг соғлиги яхши бўлганлиги учун уйига рухсат берилган. 2 нафар фуқаро вафот этганлиги бўйича СТЕ тайинланган. Ҳолат юзасидан терговни Янгибозор тумани прокуратураси олиб бормоқда.