АсосийSport

"Махсус кўрсатма", провакация, тўқнашув... Аргентина Хорватияга қарши учрашувга "жирканч режа" тузиб қўйганлиги айтилмоқда

'"Махсус кўрсатма", провакация, тўқнашув... Аргентина Хорватияга қарши учрашувга "жирканч режа" тузиб қўйганлиги айтилмоқда'ning rasmi

Бугун Аргентина ва Хорватия финал йўлланмаси учун майдонга тушади. Ушбу "тўқнашув" олдидан турли хабар ва мишмишлар кўп тарқалмоқда. Бу ҳақда Хорватия нашрларида хабар берилди. 

Хусусан, Хорватиянинг "Jutarnij List" нашри хабарига кўра Аргентина терма жамоаси ЖЧ—2022 ярим финали доирасида Хорватияга қарши кечадиган учрашувга "жирканч режа" тузиб қўйган. Унда айтилишича  аргентиналик футболчиларга ўйин вақтида рақибни провокация қилиш топширилган. Бу ҳақда аргентиналик футболчи Европадаги клубдошларига маълум қилган. Ўша ўйинчи клубдошлари билан бўлган видеосуҳбатда Аргентина "рақибни 60 дақиқа ичида синдириши ва ғалабани нақд қилиши" ҳақида айтган.

Аргентиналиклар Хорватиянинг "асаби нозик" ўйинчиларини провокация қилиш орқали 60 дақиқа ичида иккита гол уриш ёки рақиб футболчиларидан бирининг қизил карточка олишини режа қилган.

Жанубий Америка терма жамоасининг уч нафар вакили рақиб футболчиларини қуюшқондан чиқариш бўйича "махсус кўрсатма" олган.

Қайд этилишича, Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич бу борада огоҳлантирилган.

"Биз Аргентина нима қилмоқчи эканлигини аниқ айта олмаймиз, бироқ улар рақибни қуюшқондан чиқариш ва хато қилишга мажбурлашни истаганда ўзини қандай тутишини биламиз. Бу тактикани Нидерландияга қарши ўйинда кўрдик. Улар ғалаба учун барча ишни қилишдан қўрқмайди. Ҳайрон қолдирадиган нарса йўқ, аммо афсуски, кимдир Жаҳон Чемпионати финалига чиқиш учун жирканч усулдан фойдаланишга тайёр. Бунга қарши чиқиш ва хотиржамликни сақлаш жуда қийин, бироқ Хорватия концентрацияни йўқотмаслиги керак. Хотиржамликни сақлаш ва Аргентинани майдонда мағлуб этиш керак. Энг ёмон вариант — таслим бўлиш ва ҳаваскорлар каби ютқазиш. Бунга йўл қўйиб бўлмайди", — дея ёзилади "Jutarnij List" нашрида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар