Жаҳон чемпионати яримфиналидан ўрин олган Франция – Марокаш (2:0) ўйини якунланганидан кейин Европа шаҳарларида тартибсизликлар бошланди. Финал ҳуштаги янграгандан сўнг ижтимоий тармоқларда Париж, Ланс, Амстердам ва бошқа шаҳарлар марказидаги тартибсизликлар акс этган видеолавҳалар пайдо бўла бошлади.
Катта ғалаёнлар Франциянинг Авигнон ва Ницца, шунингдек, Брюсселда қайд этилган. Бельгия пойтахтида яшовчи марокашликлар унинг уйини тошбўрон қилгани учун балконидан Франция байроғини олиб ташлашга мажбур бўлди.
Франциянинг Монпеле шаҳри марказида полиция бошланган тартибсизликлар сабабли мухлисларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди, деб хабар беради Midi Libre газетаси сайти.
Мухлислар ўртасидаги тўқнашувлар ўйин тугашидан олдин ҳам бошланди. Комедиянинг марказий майдонида ҳар икки жамоа мухлислари пиротехника воситаларидан фойдаланишган, воқеага полиция махсус кучлари CRS аралашган.