Тошкент вилоятида кўмирдан чиққан ис газидан заҳарланиб, эр ва хотин вафот этди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2023 йил 12 январь куни Чирчиқ шаҳар, Маърифат МФЙда яшаган, 1953 йилда туғилган А.Ш. ва унинг турмуш ўртоғи 1963 йилда туғилган Х.Ш. уйини иситиш мақсадида чала ёнган кўмирни ётоқхонасига олиб киришганлиги натижасида кўмирдан чиққан ис газидан заҳарланиш натижасида дала ҳовлида вафот этишган.
Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.