Франция бўйлаб минглаб одамлар Макроннинг пенсия ислоҳотига қарши намойишга чиқди (видео)

ДУНЁ 20.01.2023, 11:24
Теглар: Видео, Пенсия, Франция
Франция бўйлаб минглаб одамлар Макроннинг пенсия ислоҳотига қарши намойишга чиқди (видео)

Францияда мамлакатнинг йирик касаба уюшмалари уюшмаси томонидан пенсия ёшини 64 ёшга кўтаришга қарши оммавий иш ташлаш ва норозилик намойишлари бошланди. Ташкилотчилар режасига кўра, митинглар Франциянинг 215-250 шаҳрида ўтказилиши керак, деб ёзган Ouest-France газетаси.

Нашрнинг ёзишича, иш ташлашда, хусусан, таълим, транспорт ва энергетика соҳалари ходимлари, олий ўқув юртлари талабалари ва ўрта мактаб ўқувчилари иштирок этган. Франция ҳукумати фуқароларни метро фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган носозликлар, поездлар ва самолётлар қатновининг бузилиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Le Figaro нашрининг ёзишича, Францияда электр энергияси ишлаб чиқариш қисқариши мумкин, чунки энг йирик давлат ишлаб чиқарувчи EDF компанияси ишчилари ҳам иш ташлашмоқда.

Нашрларнинг қайд этишича, иш ташлашлар вақтида жамоат тартибини ҳимоя қилиш учун Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари 10 мингдан ортиқ полициячини сафарбар этади. 

Маълумот учун: 10 январь куни Франция ҳукумати 2030 йилдан бошлаб энг кам пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтаришни режалаштираётганини маълум қилди. Янги пенсия ёши 1961 йил сентябрь ойидан кейин туғилган фуқаролар учун қўлланилади. Bloomberg маълумотларига кўра, расмийлар 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсия ёшини босқичма-босқич оширади.

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Фарғонада эркак хотини ва қайнотасини пичоқлаб ўлдирди (видео)

29.04.2023, 11:56

Фарғона вилоятида даҳшатли қотиллик юз берди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар қилинди.Маълум қилинишича, эркак ўзининг хотини ва қанотасини ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирган. Бунга сабаб оилавий келишмовчилик...
Сурхондарёда аёл кўчага ўйнашга чиқиб, чақирганда келмаган боласини калтаклади. Қизча шифохонада (видео)

26.04.2023, 10:39

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилоят Денов туман Катта карши маҳалласида онаси томонидан аёвсиз калтакланган қизчанинг ҳолати акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Денов туман Ички ишлар бошқармаси...
Самарқандда 31 ёшли аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган эркакни видеоларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15 минг АҚШ доллари талаб қилди (видео)

17.04.2023, 13:04

Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...