АсосийDunyo

Швециядаги Туркия элчихонаси олдида ўтказилган намойишда Қуръон ёқиб юборилди (видео)

'Швециядаги Туркия элчихонаси олдида ўтказилган намойишда Қуръон ёқиб юборилди (видео)'ning rasmi

Швециялик ўта ўнг қанот сиёсатчи 21 январь, шанба куни Стокголмдаги Туркия элчихонаси олдида ўтказилган намойишда Қуръонни ёқиб юборди. 

Швеция матбуоти  маҳаллий сиёсатчи ва радикал Расмус Палуданнинг Туркия президентини танқид қилгани, сўнг Қуръон китобига ўт қўйгани ҳақида хабар бермоқда.

Намойиш 14:00 да Юргорден шимолидаги Стокголмда бошланган. Куннинг иккинчи ярмида ўнлаб одамлар, ОАВ вакиллари ва полиция ҳудудни ўраб олган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон тарафдори Давлат Бахчели воқеани изоҳлар экан, ушбу воқеа туфайли Туркия Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризасини қабул қилмоқчи эмаслигини айтган. 

Шанба куни Туркия билан боғлиқ бошқа намойишлар ҳам режалаштирилган, дея хабар беради Aftonbladet. Улардан бири Туркиянинг Швециянинг НАТОга қабул қилинишига қаршилик кўрсатиши билан боғлиқ бўлса, иккинчиси Туркия президентини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

Ўтган йили апрел ойида ҳам Швецияда Қуръон нусхаси оммавий ёқиб юборилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар