Дунёда кўкрак бези саратонидан 2,5 миллион нафар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин - ЖССТ

САЛОМАТЛИК 08.02.2023, 09:30
Дунёда кўкрак бези саратонидан 2,5 миллион нафар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин - ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир дунёда ҳар беш эркакдан бири ва ҳар олтинчи аёл ҳаётининг қайсидир қисмида саратонга чалиниш эҳтимоли билан яшамоқда

Энг ёмони, ушбу касаллик Ер юзида бевақт ҳаётдан кўз юмиш ҳолатларининг энг кенг тарқалган иккинчи омилидир. Кўкрак бези саратони эса сайёрамизда аёллар ўлими сабаблари орасида биринчи ўринни эгаллайди.

Халқаро ташкилотлар бу глобал хатар билан самарали курашиш мумкин, деган хулосада. Жумладан, БМТ 2040 йилга келиб, кўкрак бези саратонидан 2,5 миллион нафар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш юзасидан янги ташаббусни илгари сурди.

ЖССТ эса бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатларга раҳбарлик қилишни ўз зиммасига олди. 

Ташкилот баёнотида келтирилишича, дунёда ҳар йили 2,3 миллиондан ортиқ аёлга кўкрак бези саратони ташхиси қўйилади. Тараққий этган мамлакатлар 40 ёшдан ошган аёллар ўртасида бу хасталикдан ўлим кўрсаткичини 90 фоизга камайтиришга муваффақ бўлмоқда. 

Аммо баъзи иқтисодий қолоқ давлатларда касаллик диагностикаси ва муолажаси кўлами чекланган. Шу боис уларда кўкрак бези саратонидан омон қолиш даражаси 50 фоиз ва ундан кам. 

Маълумотларга кўра, ушбу дард асосан 45-65 ёшда ривожланади. Айни сабабдан бу ёшдаги аёлларни режали маммографик текширувлардан ўтказиб туриш зарур. 

Юртимизда ҳам мазкур йўналишда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, келгусида ҳар йили 1,5 миллионга яқин 45-65 ёшдаги опа-сингилларимиз шундай текширувлар билан қамраб олинади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1