АсосийSalomatlik

ЖССТ дунёда трансёғлар истеъмолини бутунлай тақиқлаш тарафдори

'ЖССТ дунёда трансёғлар истеъмолини бутунлай тақиқлаш тарафдори'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган янги ҳисобот тезпишар таомлар  -“фаст-фуд”, ярим тайёр егуликлар, қовурилган картошка фриси, чипс ҳамда турли қандолатлар келтириб чиқарадиган муаммога қарши глобал тавсияларни ўз ичига олган.  

ЖССТ озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва тайёрловчи тадбиркорларни трансёғлардан воз кечишга чақирмоқда. Бу борада ҳукуматларга ҳам тегишли талаблар бор, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирилиги Матбуот хизмати.

Ташкилот масъул ходими Франческо Бранканинг қайд этишича, трансёғлар юрак хуружи ва ўлим хавфини ошираётгани сир эмас. Йилига 278 мингдан ортиқ кишининг ҳаётдан кўз юмиши айни шу зарарли “масаллиқ” билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Аслида, ҳозир 53 мамлакат саноат усулида ишлаб чиқарилган трансёғларга қарши кураш бўйича илғор усулларни қўлламоқда. Бу қарийб 3,7 миллиард одамнинг саломатлигини ҳимоя қилиш имконини беради.  

2023 йилда шундай чекловлар еттита давлат — Миср, Мексика, Нигерия, Шимолий Македония, Филиппин, Молдова ва Украинада кучга кирди.

2024 йил январь ойида ЖССТ бешта давлат – Дания, Литва, Польша, Саудия Арабистони ва Таиландга саноатда ишлаб чиқарилган трансёғлардан воз кечиш бўйича мувофиқлик сертификатларини тақдим этди.  

 Экспертлар хулосасига кўра, агар бундай илғор амалиётлар яна саккизта мамлакатда жорий этилганида, бу хавфли маҳсулот билан боғлиқ ўлим кўрсаткичини 90 фоизга камайтириш мумкин эди.  

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар