Истанбулдаги уйлардан бирида ўзбекистонлик Севара Баҳрамова исмли 22 ёшли аёл янги туғилган чақалоқни тўртинчи қаватдан улоқтириб юборди. Бу ҳақда Туркия маҳаллий нашрлари хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, аёл ўзи фаррош бўлиб ишлаган уйда яширинча туққан. Кейин чақалоқни сумкага солиб, тўртинчи қаватдан улоқтирган, чақалоқ ерга тушиши билан вафот этган. Ҳодисани кўрган фуқаролар полиция ва тиббий гуруҳларни чақирган. Минтақага жўнатилган гуруҳлар чақалоқнинг жонсиз жасадини ўликхонага олиб кетган.
22 ёшли ёш аёл эса қамоққа олинган.
“Ҳомиладор эканлигимни билмасдим” деган гумондор қўлга олинганда. У ишга эндигина кирганини, ҳомиладорлигини билмаганини, бирдан оғрий бошлаганини ва чақалоқ ўлик ҳолда туғилганини таъкидлаган. Баҳрамова қўрқувдан чақалоғини сумкада ташлаб кетганини айтиб, айбловларни рад этган. Гумонланувчи “қасддан ўлдириш” айби билан қўлга олинган ва айни пайтда иш судга оширилган.