Истанбулнинг Эсенюрт туманидаги турар жой кираверишида ўзбекистонлик аёл рашк туфайли севгилиси томонидан аввал калтакланди, кейин эса пичоқланди. Оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган аёл вафот этди.
Маълум қилинишича, бўлган воқеа хавфсизлик камерасига ёзиб олинган. Воқеа ҳашаматли уйнинг кираверишида содир бўлган. Олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси С.Р. ўзининг севгилиси Ўзбекистон фуқароси Д.Р.ни рашк сабабли калтаклай бошлаган. Шундан сўнг эркак чўнтагидан олиб чиққан пичоқ билан аёлга бир неча марта пичоқ урган. Фуқаролар аёлни эркакнинг қўлидан қутқариб қолган.
Воқеа жойига қисқа вақт ичида етиб келган тиббий гуруҳлар, воқеа жойида қилинган биринчи ёрдамдан сўнг Д.Рни касалхонага олиб боришган, аммо барча чораларга қарамай аёлни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган. Ҳужум қилган шахс полиция томонидан ҳибсга олинган.
14.03.2023, 13:50
Яккасарой туманидаги 91-мактабда директор ва унинг ўринбосарлари машҳур "За деньги да" қўшиғига қалбаки доллар сочган ҳолда олган ҳазиломуз видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан Яккасарой туман ҳокимлиги муносабат билдирди. Маълум...11.03.2023, 11:25
Куни кеча, ижтимоий тармоқларда актриса Луиза Расулова ва унинг онасини калтаклашгани акс этган видео тарқалди.Шундан сўнг ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълумот тақдим...10.03.2023, 10:54
ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича Бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган...07.03.2023, 13:30
Фарғонада 20 ёшли ўғил оилавий келишмовчилик сабаб ўз онасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда "zamon" информацион дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар "Дўстлик" маҳалласида яшовчи...