1

Ўзбекистонда апрель ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

ЖАМИЯТ 30.03.2023, 18:40
Ўзбекистонда апрель ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзгидромет баҳорнинг иккинчи ойида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида батафсил маълумот берди.

апрель ойида ўртача ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда ўртача йиллик қийматлардан бироз кўп бўлади. Апрель ойида ёғингарчилик кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Ой қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. 1 апрель куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво кам булутли бўлади, кундузги ҳарорат март ойининг охирги кунлари каби +22...+27 даража атрофида, яъни меъёрдан 5-8 даражага юқори бўлади.

2-7 апрель кунлари республика бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда шамол шиддатли кучайиши билан қисқа муддатли, момақалдироқли ёмғир ёғади. Кўпинча баҳорда бўлгани каби, ёмғирнинг ҳудуд бўйича тарқалиши ва жадаллиги жуда ранг-баранг, ёмғирнинг жадаллиги бироздан ўртачагача бўлади.

Кундузги ҳаво ҳарорати ёмғир пайтида +5...+7 даражага пасаяди. Апрель ойининг биринчи ўн кунлиги охирида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди.

Ўзгидрометнинг дастлабки прогнозига кўра, апрель ойининг иккинчи ва учинчи ўн йилликда ҳарорат кечалари +7...+12 даражадан +12...+17 даражагача, кундуз кунлари +20...+25 даражадан +27...+32 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1