Чироқчидаги қишлоққа борган ёввойи айиқ ҳудуддаги мактаб биносига киришга урингани айтилган эди.
Маълум бўлишича, айиқ 103-сонли мактаб биносидаги деразаларга урилган. Дераза синиши оқибатида қон излар пайдо бўлган.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларга кўра, ҳолат масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилмоқда.
“Айиқни мактабга келиш оқибатида бирор-бир ўқувчи ёки педагог ходимларга тажовуз қилмаган.Ҳеч қандай жароҳат кўриш ҳолати мавжуд эмас”, дейди Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул ходими.