1

Сингапур Президенти Ўзбекистонга келди

ЖАМИЯТ 23.05.2023, 19:17
Сингапур Президенти Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23 май куни Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф давомида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Саммит кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, икки мамлакат етакчи компания ва банк институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларига кўмаклашиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ушбу ташриф давомидаги дастур ҳақида хабар берган эдик. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1