Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида янги қурилаётган уйларни сотишда коррупсион схема ишлаётгани айтилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг навбатдаги йиғилишида сўз борган.
”Чирчиқ шаҳрида уйларни сотишда коррупсион схема ишлаяпти. “Откат” оляпти, “шапка” оляпти, иккита одам бошқаряпти. Сизлар буни очгиларинг келмаяпти, вилоятдан туриб очиб беришимизни кутяпсизлар. Одамларда Чирчиқда тўғридан тўғри уйни сотиб олиш мумкин, деган ишонч йўқолган. Қурилиш ташкилотига мана бу домни битказдингми, деган сўров йўқ. Жаноб ҳоким мени 85-90 фоизи тайёр деб, бир уйга олиб кирди, 50 фоиз ҳам тайёр эмас экан. Бешинчи қаватга чиққанидан сўнг жаноб Ҳидоятовнинг тили калимага келмай қолди. Алдолмади ўзи ҳам. Бешинчи қаватга ўзи ҳам биринчи марта чиқиб тургани сезилиб қолди, — дейди Зоир Мирзаев.
Вилоят ҳокими Чирчиқ шаҳри “тўртлиги” — ҳоким, прокурор, ИИБ ва Солиқ инспекцияси раҳбарлари фаолияти қониқарсизлигини айтди.
Чирчиқ шаҳрининг тўртта сектор раҳбаридан умуман норозиман. Ҳаммасиники ла-ла-ла-ла, бало ҳам йўқ. Ўша ерда ётиши керак тўртта сектор, жаноб Маҳмудов, — дейди Зоир Мирзаев.
Тошкент ҳокими мазкур муаммолар сабаб ўринбосарини ҳам танқид қилади.