АсосийDunyo

Москвада мусулмонлар митинг ўтказди (видео)

'Москвада мусулмонлар митинг ўтказди (видео)'ning rasmi

21 июль куни мусулмон динига эътиқод қилувчи фуқаролар оломон Москва кўчалари бўйлаб юриш қилди. Улар Россия хавфсизлик кучларининг ҳаракатларига қарши намойиш ўтказган.

Яъни, бир неча кун аввал Россия хавфсизлик кучлари масжидни тинтув қилиш учун келган, бироқ улар мусулмонлар урф-одатлари талаб қилганидек, оёқ кийимларини ечмаганлар.

Интернетда норозилик намойиши акс этган видео эълон қилинди. Видеода Москва кўчаларида бир неча ўнлаб, эҳтимол бир неча юз нафар катта ёшли эркаклар колоннаси қандай ҳаракатланаётгани кўрсатилган. Кимдир юзини беркитади, кимдир очиқ юрюрибди. Вақти-вақти билан “Аллоҳ Акбар!” дея бақириб, маълум бир йўналиш бўйлаб хотиржам юришган.

"Москвич" Телеграм каналига кўра, хавфсизлик кучларининг рейдлари Котелники (Москванинг жануби-шарқий чеккаси, Любертси шаҳрига туташ)даги ибодатхонада бўлиб ўтган. Қайд этилишича, мусулмонлар томонидан норозилик намойишига чақириқлар тармоқда бир кун аввал, яъни 20 июль куни пайдо бўлган. Тартибсизликлардан қўрқиб, Большая Татарская кўчасидаги масжид ёнида полиция ва Миллий гвардиянинг бир неча автобуслари йиғилди.

Ҳатто Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳам хавфсизлик кучларининг ҳаракатларига норозилик билдиргани айтилмоқда.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар