Испаниянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике “Манчестер Сити”га қарши ЕЧЛ 3-тури олдидан нималар кутаётгани била бўлишди. Бу ҳақда “Championat.com” хабар бермоқда.
“Манчестер Сити”га қарши ўйин мен ва Гвардиола ўртасидаги қарама-қаршилик бўлмайди. Ҳал қилувчи омил футболчиларнинг хатти-ҳаракати бўлади. “Манчестер Сити” футболчилари индивидуал маҳоратга эга.
Бўлажак ўйин – биз учун ўзига хос чақирув бўлади. Гвардиола мавсум оралиғида жамоасига таъсир кўрсатишга улгурганди”, – деди Энрике.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги ўйин бугун, 19 октябрь куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.