1

Тошкентнинг марказий туманларидан бирида бино қулади. Қурбонлар бор

ЖАМИЯТ 27.10.2016, 09:34
Теглар: Фожиа, Тошкент
Тошкентнинг марказий туманларидан бирида бино қулади. Қурбонлар бор

2016 йил 26 октябр куни 11:30 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Фаробий кўчасидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган 393б-сонли бино конструкцияларининг тўсатдан қулаши содир бўлган.

Ушбу фавқулодда вазият оқибатида 3 киши ҳалок бўлган ва 2 киши турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, дея хабар беради Фақулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда вазият содир бўлишига қурилиш меъёр-қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.

ФВВ қутқарув бўлинмалари томонидан бино вайроналари остидан 2 киши қутқариб олинган ва ҳалок бўлганларнинг жасади олиб чиқилган.

Қулаш содир бўлган жойда ФВВ, ИИВ ЁХБ ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг куч ва воситалари томонидан вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Фавқулодда вазият ўчоғи Тошкент шаҳар ИИББ куч ва воситалари томонидан ўраб олинган ҳамда олиб борилаётган ишлар хавфсизлиги таъминланган.

Юзага келган ҳолат юзасидан Шайхонтохур тумани ИИБ ва Прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1