Камқонликнинг 14 давоси

САЛОМАТЛИК 27.10.2016, 09:46
Теглар: Саломатлик, Аёл
Камқонликнинг 14 давоси

Камқонлик, қондаги гемоглобин миқдорининг тушиб кетиши натижасида организмга кислород етказиб бериш қийинлашади. Бу эса жисмоний қувват камайиб кетишига олиб келади. Шу билан бирга, камқонликда юракда шовқин, умумий ҳолсизлик, иммунитет пасайиб кетиши кузатилади. Гемоглобин миқдори тушиб кетиши ёшу қарида бирдек кузатилади.

 

1. Бир стакандан ёнғоқ ва гречиха ёрмасини майдалаб эзиб, бир стакан асалга аралаштирилади. Камқонликда аралашмадан кунига икки маҳал 1 ош қошиқдан ейиш керак.

 

2. Бир стакан қуритилган олхўри, туршак, ёнғоқ, майизни майдалаб, 1 стакан асал қўшилади. 1-2 дона лимонни пўстлоғи билан бирга қиймалагичдан ўтказиб, аралаштирилади. Кунига 1-3 маҳал истеъмол қилиш лозим. Муолажа давомийлиги: 10-12 кун.

 

3. Сабзи, лавлаги, шолғом шарбатидан ярим стакандан чиқариб, аралаштирилади. Шишага солиб, музлаткичга қўйиш керак. Кунига 3-4 маҳал овқатланишдан аввал 2 ош қошиқдан ичилади. Муолажа давомийлиги: 3 ой.

 

4. Ҳар куни 1-2 дона сабзини қирғичдан чиқариб, бир қошиқ қаймоқ ёки бир ош қошиқ зайтун ёғи аралаштириб, истеъмол қилинади.

 

5. Кечқурун 0,5 стакан гречиха ёрмасини 1 стакан қатиқ билан аралаштирилади. Эрталаб аралашмага бироз асал қўшиб истеъмол қилиш лозим.

 

6. Уйқуга ётишдан аввал 1 стакан қайнаган сувга 2 ош қошиқ наъматак солиб дамланади. Эрталаб уйқудан уйғонганда бу дамламага 1 та лимон шарбатини сиқиб ичиш лозим.

 

7. Ярим стакандан анор, қизил лавлаги, сабзи, яшил олма шарбатини чиқариб, ярим стакан асал қўшилади. Ҳаммасини яхшилаб аралаштириб, кунига 3 маҳал ярим стакандан қабул қилинади.

 

8. Ҳомиладорлар қорамол тилини пишириб ейиш орқали гемоглобин миқдорини оширишлари мумкин. Бунинг учун тилни 1,5‑2 соат давомида сувда қайнатиб пишириб олинади. Аммо аксар ҳолларда тилнинг бу тарзда пиширилгани зўр‑базўр ейилади. Биз эса тилни пиширишнинг антиқа услубини тавсия этамиз: бунинг учун зар қоғоз (фольга), туз, 5‑6 бўлак саримсоқ пиёз, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, зираворлар ва тил керак бўлади. Саримсоқ пиёзни эзиб, туз, ўсимлик ёғи, зираворлар билан аралаштиринг. Тилни ювиб, зарқоғознинг ўртасига жойлаштиринг ва устига зираворлардан таёрланган аралашмани суртиб чиқинг. Тилни зарқоғозга ўраб, 2‑3 соатга салқин жойга қўйинг. Сўнг газ печига қўйиб, 200 даража ҳароратда 1,5 соат мобайнида пиширинг.

 

9. Кунига 3 маҳал 1 стакандан қовун шарбати ичиш ҳам қондаги гемоглабин миқдорини оширади.

 

10. Сачратқи (цикорий) ўтидан 1 ош қошиқ олиб, бир стакан қайнатилган сутга солинади. 15‑30 дақиқа тиндириш керак. Докадан сузиб олиб, дамламани учга бўлиб, кунига 3 маҳал истеъмол қилинади.

 

11. 5‑6 дона олмани 2‑3 бўлакка бўлинг. 5 дона олхўри, 5‑6 дона туршак, бир ҳовуч майиз ва 5‑6 дона ёнғоқ мағзини майдалаб, 1‑1,5 литр сувга солиб, паст оловда 1 соат давомида қайнатинг. Совигач, таъбга кўра асал аралаштиринг. Ҳар куни чой ўрнида шу дамламани ичинг.

 

12. Сабзини қирғичдан чиқариб, сутда қайнатиб пишириб, истеъмол қилиш ҳам мумкин.

 

13. Бир ош қошиқ газанда ўт (крапива)ни бир стакан қайнаган сувда дамланг. Ярим соат тиндириб, докада сузиб олинг ва асал қўшинг. Дамламани кунига 3 маҳал овқатланишдан сўнг ичиш лозим.

 

14. Бир хил миқдордаги қуритилган анжир, туршак, майиз, олхўри ва лимонни идишга солиб, устини қоплагунга қадар қайнаб турган сув қўйинг. 8 соат тиндиргани қўйинг. Сўнг истагингизга кўра суюқ асал аралаштириб, шиша идишга солиб, музлаткичга қўйинг. Ҳар куни бу дамламадан ярим стакандан 3 маҳал ичинг. Ичидаги қуритилган меваларини ҳам енг.

Митти маслаҳатлар

  • Гемоглобин миқдорини оширишни истасангиз, муолажа вақтида камроқ ҳайвонот ёғи истеъмол қилинг.
  • Қора чой ва қаҳвани кўп ичманг. Бу маҳсулотлар темир моддасининг танага сингишига тўсқинлик қилади.
  • С витамини гемоглобин миқдорини кўтаришда фойдали. Яъни муолажа даврида апельсин, помидор шарбати ичинг. Овқатингизга лимон шарбати, карам, булғор қалампири, пиёз ва кўкат солишни канда қилманг.
  • Ҳомиладор аёлларда гемоглобин миқдори тушиб кетганда жигар, тухум сариғи ейишдан тийилганлари мақсадга мувофиқ. Анор шарбати ич қотишига олиб келиши сабабли уни ҳам кам миқдорда ичиш даркор.

Кавсар АСҲОБОВА

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1