АсосийJamiyat

Хоразмда кучли ёмғир сабаб 5 та туман аҳолиси "светсиз" қолди

'Хоразмда кучли ёмғир сабаб 5 та туман аҳолиси "светсиз" қолди'ning rasmi

Соат 12:15 да Хоразм вилоятида юз бераётган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 41 та электр узатиш тармоғи 78 МВт қувват билан авариявий ўчган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Бунинг натижасида Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Қўшкўпир ва Янгиариқ туманлари истеъмолчилари қисман (12 минг 500 та) ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (кучли ёмғир ва шамол) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан ушбу носозлик бартараф этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар