1

Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

СИЁСАТ 18.03.2024, 10:51
Теглар: Сайлов, Путин, Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижалари аҳоли Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурига ишонч билдираётгани ва уларни қатъий қўллаб-қувватлаётганининг навбатдаги ёрқин намойиши бўлгани таъкидланади.

Мамлакатимиз етакчиси Россия Президентига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси баённомаларнинг 99,01 фоизини кўриб чиққандан сўнг Россия президенти сайловида амалдаги президент Владимир Путин рекорд даражада — 87,33 фоиз овоз тўплади.

Шарҳлар

Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Бишкекда Ўзбекистон президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото ва видео)

27.01.2023, 11:30

Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турибди.Бугун, 27 январь куни Бишкекдаги “Ала-Арча” қароргоҳида давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси...
Зеленский Путиннинг тириклигига шубҳа билдирди

21.01.2023, 11:15

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан музокара қилишдан бош тортди, чунки у Россия Федерацияси раҳбари тирик эканлигига ишончи комил эмас. Зеленский бу...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1