АсосийJamiyat

Чилонзорда дарахт қулаши оқибатида бир ёшли бола ҳалок бўлди

'Чилонзорда дарахт қулаши оқибатида бир ёшли бола ҳалок бўлди'ning rasmi

Чилонзорда дарахт қулаши оқибатида бир ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда 3 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани 5-кварталида аравачали аёлнинг устига дарахт қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалди.  

Воқеа жойига етиб келган хусусий клиника шифокорлари болани сақлаб қола олмади. Фуқаро (энага) боши ва қўлидан жароҳат олган.  

Гувоҳларнинг хабар беришича, воқеа жойида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган. Бу дарахтнинг қулашига сабаб бўлганми ёки йўқми ҳозирча номаълум.  

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар